«ROSSAvet LISTERIA M.» реактивлар тўплами биологик материалда листериоз (Listeria monocytogenes) патогенлари ДНКсини аниқлаш учун мўлжалланган: консерваланган киндик қони, орқа мия суюғлиги (ликвор), лимфа тугунларининг пунктатлари, нафас олиш тизими йулларидан суртмалар, конъюнктивадан олинган суртмалар, амниотик суюқлик, ҳомила йўлдоши, қиннинг шиллиқ қаватидан суртмалар (қирқимлар), нажас, қон плазмасини реал вақтда полимераза занжири реакцияси (ПЗР) орқали текшириш.