Компания ҳақида маълумот

Биотехнология ­ бу тирик организмлар, уларнинг тизимлари ёки уларнинг ҳаётий фаолияти маҳсулотларидан технологик муаммоларни ҳал қилиш учун фойдаланиш имкониятларини, шунингдек, генетик муҳандислик орқали зарур хусусиятларга эга тирик организмларни яратиш имкониятларини ўрганадиган фан.Биотехнологиялар мураккаб атама бўлиб, одатда учта асосий йўналишни ўз ичига олади: биомедицина, саноат биотехнологиялари ва қишлоқ хўжалиги биотехнологиялари.

ROSSA – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биотехнологик маҳсулотларни яратиш буйича энг йирик илмий-ишлаб чиқариш мажмуасидир.

Бизнинг вазифамиз – замонавий диагностика ва даволаш имкониятлари ҳақидаги тасаввурни ўзгартиришдир. Биз ҳар бир инсоннинг индивидуаллигини замонавий тиббиётнинг асоси деб биламиз.Шунинг учун биз Ўзбекистонда биринчи бўлиб генетик диагностикадан ҳужайра ва ген терапиясини ривожлантиришгача бўлган биотехнологик маҳсулотлар тизимини яратмоқдамиз ва ишлаб чиқармоқдамиз. Бугунги кунда бизнинг вазифамиз илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш ва илғор биотехнологияларни одамларнинг кундалик ҳаётига жорий этишдир.

Компаниянинг стратегияси биотиббиёт соҳасидаги маҳаллий илмий ишланмаларни фаоллаштириш, инновацион корхоналарни шакллантиришни рағбатлантириш ва IVD технологиялари соҳасида маҳаллий маҳсулотларни кенг кўламда жорий этиш орқали In Vitro диагностика хизматларининг рақобатбардошлиги ва сифатини оширишдан иборат.

Компания олимлар ва технологларнинг илмий салоҳиятини, замонавий биотехнологик ишлаб чиқаришни, халқаро стандартларга жавоб берадиган клиникадан олдинги ва клиник синовларни ўзида мужассамлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикасида IVD ишлаб чиқаришда етакчи ўринни эгаллашни режалаштирмоқда.

Бугунги кунда ROSSA жамоаси 100 дан ортиқ кишидан иборат бўлиб, уларнинг ярими ёш олимлар ва тадқиқотчилардир. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларнинг иқтидорли талабаларини жалб этиш ҳисобига кадрлар сони босқичма-босқич кўпайиб бормоқда. Шунингдек, компания ўз илмий-тадқиқот майдончасида ёш мутахассисларни тайёрлайди ва тарбиялайди. Ўзбекистон Фанлар академияси иммунология ва инсон геномикаси институти мутахассислари билан ҳамкорликда технологияларни такомиллаштириш, харажатларни оптималлаштириш ва янги маҳсулотлар яратиш бўйича доимий ишлар амалга оширилмоқда.

Ишлаб чиқариш ҳақида

Бугунги кунда биотехнологик маҳсулотларнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари асосан юқори даражада ривожланган давлатар: АҚШ, Канада, Япония ва Европа Иттифоқидир. Бу ҳолатда энг истиқболли йўналишлар биофармацевтика, ДНК технологиялари, ҳужайра муҳандислиги, қишлоқ хўжалиги учун биологик маҳсулотлардир. Ушбу соҳанинг ривожланиши биохавфсизликнинг энг кескин ва муҳим масалаларини ҳал қилиш имконини беради: тиббиёт, озиқ-овқат ва чорвачилик хавфсизлиги.

Асосий ишлаб чиқариш майдончаси Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг умумий ишлаб чиқариш майдони 1530,9 кв.м. COVID-19 экспериментал ишлаб чиқариш майдончаси эса Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти биносида жойлашган.

Ишлаб чиқариш мажмуаси ISO 9001 ва 13485 стандартлари, шунингдек, GMP амалдаги нормалари ва талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилган ва қурилган. Ишлаб чиқариш хоналари тегишли тозалик даражаси ва синфига эга булиб, ишлатиладиган материаллар ва хом ашёни ўзаро ифлосланишдан зарурий ҳимоя қилишни таъминлайди.

Илмий тадқиқот маркази ва ишлаб чиқариш мажмуаси энг янги биотехнологик ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланган. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида автоматлаштириган назорат ва сифат назорати тизимлари мавжуд.

Ҳозирги кунга қадар ROSSA биотехнологик маҳсулотларнинг қуйидаги турларини ишга туширган ва яқин келажакда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда:

A) Тиббиёт, ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлигида (инфекциялар, генетик панеллар, ГМО ва бошқалар) қўлланиладиган 40 дан ортиқ турдаги ПЦР (ПЗР) тест тизимлари.

Б) Онкология, гематология, ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қўлланиладиган 14 дан ортиқ турдаги ИФА тест тизимлари.

В) 20 дан ортиқ турдаги биокимёвий реактивлар.

Г) Регенератив тиббиёт учун ҳужайра технологиялари (эстетик тиббиёт, артроз ва пародонтоз каби касалликларни даволаш).

Ишлаб чиқариш ҳажми ишлаб чиқаришнинг биринчи йилида 3 миллиондан ортиқ тест синовлари ва сарф материалларини ташкил этади, кейинчалик ҳар йили 30-40 % га ошиб боради. Бу эса Ўзбекистон бозорининг тиббиёт, ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида қўлланиладиган маҳаллий ишлаб чиқаришнинг замонавий лаборатория диагностика ечимларига бўлган асосий эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, Ўзбекистон биотехнология секторининг экспорт салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини беради.

ROSSA ишлаб чиқариш мажмуасининг ходимлари юқори малакага эга бўлиб маҳсулот сифатини юқори даражадаги назорати билан таъминлайди.

Бизнинг мақсадимиз – соғлиқни сақлаш, ветеринария ва озиқ-овқат саноати соҳасида мамлакатимизнинг биохавфсизлигини таъминлаш.

(Русский) Галерея

Компания тарихи

yil (Русский) 2024

(Русский) Разработка и регистрация ПЦР тест систем для определения TBS (ДНК возбудителей туберкулеза).
Регистрация, выпуск, старт продаж ПЦР тест систем для определения орфанных заболеваний: SMA (спинально-мышечная атрофия); HLA B-27 (генетическая предрасположенность к ревматоидным артритам); PID (TREC и KREC ).
Регистрация,выпуск, старт продаж ПЦР тест систем для определения Бруцеллеза и Лейкоз у животных.
Регистрация, выпуск и старт продаж ПЦР-тестов на определение ВПЧ высокоонкогенных типов: 16, 18, 31, 33, 35, 39, 45, 51, 52, 56, 58, 59, 66, 68.

yil (Русский) 2023

(Русский) Регистрация,выпуск, старт продаж ИФА тест систем для определения ВИЧ.
Регистрация,выпуск, старт продаж ПЦР тест систем для определения количественного гепатита В и С.
Регистрация,выпуск, старт продаж ПЦР тест систем для определения Бруцеллеза и Сальмонеллеза у людей.
Разработка и регистрация ПЦР тест систем для определения: SMA (спинально-мышечная атрофия); HLA B-27 (генетическая предрасположенность к ревматоидным артритам); PID (TREC и KREC ); CANDIDA (ДНК бактерии Candida albicans); TBS (ДНК возбудителей туберкулеза).
Разработка и регистрация системы выделения ДНК «Dry Spot NA» для экстракции геномной ДНК из сухих пятен крови.

yil 2022

ПЦР (ПЗР) усули орқали COVID-19 ни аниқлаш учун EXPRESS тестларини рўйхатдан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва сотув жараёнини бошлаш.
ПЦР (ПЗР) усули орқали HPV 16/18 ни аниқлаш учун ПЦР (ПЗР) тестларини рўйхатдан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва сотув жараёнини бошлаш.
Биокимёвий таҳлиллар учун 12 турдаги реагентларни рўйхатдан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва сотув жараёнини бошлаш.

yil 2021

COVID-19 ни аниқлаш учун изотерм LAMP тестларини рўйхатдан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва сотув жараёнини бошлаш.
Қуйидаги турдаги биотехнологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш:

Тиббиёт, ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги (инфекциялар, генетик панеллар, ГМО ва бошқалар) соҳасида қўлланиладиган 40 дан ортиқ турдаги ПЦР (ПЗР) тест тизимлари.
Онкология, гематология, ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қўлланиладиган 14 дан ортиқ турдаги ИФА тест тизимлари.
20 дан ортиқ турдаги биокимёвий реагентлар.

yil 2020

МДҲ мамлакатларида ўхшаши бўлмаган COVID-19 ни аниқлаш учун экспериментал изотерм LAMP тестини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.

yil 2019

Илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишларининг бошланиши. Бизнинг мутахассисларимиз “тўлиқ цикл” маҳсулотларимизни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишни бошладилар.
Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳридаги асосий ишлаб чиқариш майдончаси қурилишини бошлаш.
Тиббиётдан ташқари маҳсулотлар кўламини кенгайтириш - ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги.