(Русский) ПЦР тест-система «ROSSAmed HBV-DNA»

Reaktiv tavsifi

“ROSSAmed EXPRESS COVID-19 RT-PCR” реактивлар тўплами диагностика лабораторияларида, тиббиёт ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўтқазиладиган ва натижаларни реал вақт режимида аниқлайдиган бир босқичли тескари транскрипцияли ПЗР (ОТ-ПЦР) ёрдамида SARS-CоV-2 коронавирус РНК-сини аниқлаш учун мўлжалланган.
Вируснинг иккита мақсадли ORF1ab ва N генларни аниқлаш:
- тўпламнинг сезгирлиги ва ўзига хослигини оширади.
- мақсадлардан бирида мутациялар мавжудлигида нотўғри салбий натижалар хавфини камайтиради.
Ушбу реагентлар тўплами Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институтининг референс-лабораториясида синовдан ўтқазилди. «ROSSАmed EXPRESS COVID-19 RT-PCR» юқори сезувчанлик (100 нусха/мл гача) ва ўзига хосликни (100%) кўрсатди. Тўплам ижобий хулосалар олди ва лаборатория амалиётида фойдаланиш учун тавсия этилди. Референс лабораторияларида ўтқазилган синовлар ўз ичига реагентлар тўпламини Жаҳон Соғлиқни Сақлаш (ВОЗ) ташкилотининг (2020 Pro Detection of SARS-CoV-2 by PCR) референс панелларида шунингдек беморлар намуналарида текширишни ҳам қамраб олган.
Таҳлил қилинадиган материал: нафас йўлларининг шиллиқ пардалари ажралмалари, сўлак, плевра суюқлиги, бронхоалвеоляр ювиш (лаваж) суви, балғамдан тайёрланган суртмалар ва қирқимлар.

Xususiyatlari

  • Сақлаш шароити : -16…-24°С
  • Яроқлик муддати : 12 ой
  • Текширувлар сони : 100
So'rov qoldiring

Batafsil tavsif

Извините, этот текст доступен только в “Ruscha” и “Ingliz (Amerika)”.