Самарқандда ШҲТ иштирокчиларининг экспресс-тести ROSSA ПЗР-тўпламлари ёрдамида амалга оширилди

26.09.2022

Пандемиянинг илк кунларидан кўпчилик COVID-19 қанчалик жиддий эканлигига шахсан ўзлари бошидан кечириб гувоҳ бўлишди. Ўнлаб мамлакатларнинг иқтисодиёти ва бизнесини янги юқумли касаллик йирик инқирозга олиб келди ва унинг оқибатлари ҳали-ҳануз тўлиқ бартараф этилгани йўқ.

2021 йилдан тадбирлар онлайн форматдан офлайн форматга ўтиб, бизнесга аста-секин тикланиб олишга шароит яратмоқда. Бунда пандемияни ҳеч ким ёддан чиқараётгани йўқ, зеро профилактика чораларига риоя қилмаслик, шубҳасиз, касаллик яна авжига чиқиши ҳамда локдаун ва чекловларга олиб келиши мумкин.

Шунинг учун иштирокчилар сони ва орасидаги масофани сақлашга қўйилган талаблардан ташқари, ШҲТ саммитида қатнашганларни ROSSA компаниясининг тезкор тестлари ёрдамида вирус бор ёки йўқлигига текширишди.

ROSSA ўз фаолиятини 2018 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Иммунология ва инсон геномикаси институти биносида турли кассаликлар диагностикаси бўйича реагентларни тажриба-синов асосида ишлаб чиқарувчи сифатида бошлади. 2019 йилда унинг ўз ишлаб чиқариш мажмуаси қурилди. Бугунги кунда асосий ишлаб чиқариш майдони Нурафшонда фаолият юритмоқда.

Компания олимлар ва технологларнинг илмий-тадқиқот салоҳиятини, замонавий биотехнологик ишлаб чиқаришни, халқаро стандартларга жавоб берадиган клиникадан олдин ва кейин ўтказиладиган синовларни бирлаштирган ҳолда Ўзбекистонда IVD (in vitro диагностика) ишлаб чиқаришда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Бундай корхоналарнинг очилиши ўз ишланмаларни яратиш орқали етказиб берувчиларга бўлган тобеликни камайтириш ҳамда лаборатория тадқиқотлари учун реагентлар импортини имкон қадар камайтириш имкониятини беради.

Бутун дунёда тест ишлаб чиқариш технологияси бир хил. Асосий моҳияти — уларнинг интеллектуал ҳиссасида — ўлжани вируснинг қаерига мўлжаллашга боғлиқ. Технология ягона, бироқ у нимани ва қанчалик тўғри аниқлаши, бу қанча туриши, у билан ишлаш қанчалик мураккаб ва хавфсиз бўлиши — тестнинг ўзига хослиги билан белгиланади. ROSSA ходимларининг аксарияти тиббиётдан биотехнологияга келган тиббий биологлардир. Тестни ишлаб чиқишда унинг сифати ва барча даражадаги лабораториялар учун мавжудлиги муҳим аҳамиятга эга. Барча реагентлар референс лабораторияларда, шунингдек, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти панелларида синовдан ўтказилади.

Бундан ташқари, компаниядаги қиёсий таҳлиллар давомида ROSSA тест тизимлари сезгир ва самаралироқ бўлиб чиқди. Бошқача қилиб айтганда, ROSSA тестлари касалликни дастлабки босқичида аниқлай олади.

ROSSA шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг лабораториясига COVID-19`ни аниқлаш бўйича ПЗР-тест тизимларини етказиб беришда давом этмоқда.

ШҲТ саммитида коронавирус инфекциясининг хавфсизлигини таъминлаш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча иштирокчилар ва ташкилотчилар COVID-19 касаллигини аниқлаш мақсадида синовдан ўтказилди. Бунинг учун ROSSAmed EXPRESS COVID-19 RT-PCR маҳсулоти танланди.

ROSSAmed EXPRESS COVID-19 RT-PCR — бу коронавирус РНКсини реал вақт режимидаги тадқиқот методи орқали аниқлашга йўналтирилган компаниянинг инновацион ишланмаси ҳисобланади. Ушбу маҳсулот тадқиқот вақтини беш-олти соатдан бир соатгача қисқартиришга имкон беради.

Вируснинг ДНКсини аниқлаш учун барча ПЗР таҳлилларини ўтказиш учун биоматериал экстракция қилинади, яъни тозаланади. Бунга жуда узоқ вақт сарфланади, аммо ROSSA таклиф қилаётган тест буни талаб қилмайди ва мазоклар билан ишлайдиганларнинг вақтини тежайди ҳамда хавфларни камайтиради.

Ушбу тест вируснинг тезда аниқлаш, унинг тарқалишини кузатиш ва ўз вақтида тўхтатиш керак бўлган ҳолларда зарур.

Компания вакиллари таъкидлашича, бундай тестни ишлаб чиқилиши — ПЗР диагностикаси бозорида инқилобий ҳодиса.

Бундай формат жуда кўп одамлар қатнашадиган ҳамда нисбатан тор доирадаги тадбирларни ўтказишда талабгир ва қулайдир. Ахир ҳозирги шароитларда тестлардан фойдаланмасдан юз ёки ундан ортиқ одам учун тадбирларни ўтказиш ортиқча дабдабаликдир.

«ШҲТ саммитида ROSSA маҳсулотидан фойдаланиш компаниянинг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан юқори баҳоланиши ва унга бўлган ишончнинг юқорилигидан далолат беради», — деди ROSSA МЧЖнинг бош директори Ровшан Газиев.