Реактивлар тўплами тиббиёт ва илмий-тадқиқот муассасаларининг диагностика лабораторияларида SARS-CоV-2 коронавирус РНК-сини аниқлаш учун мўлжалланган.
Ушбу реагентлар тўплами Вирусология илмий-тадқиқот институтининг референс-лабораториясида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизматида синовдан ўтқазилди. Синов реагентлар тўпламини “SARS-CoV-2 Q Control 01” референс панелида, Qnostics ва ЖССТ назорат панелларида (2020 Proficiency Testing Program for the Detection of SARS-CoV-2 by PCR), шунингдек бемор намуналарида текширишни ўз ичига олди. Тўпламлар юқори сезувчанлик (102 нусха/мл гача) ва ўзига хосликни (100%) кўрсатди. Маҳсулот ижобий хулосалар олди ва лаборатория амалиётида фойдаланиш учун тавсия этилди.
УСТУНЛИК ТОМОНЛАРИ
Таҳлил қилинадиган материал: нафас йўлларининг шиллиқ пардалари ажралмалари, сўлак, плевра суюқлиги, бронхоалвеоляр ювиш (лаваж) суви, балғамдан тайёрланган суртмалар ва қирқимлар.
Биологик материални йиғиш учун тавсия этилган транспортировка шароити: «Биологик намуналарни йиғиш ва ташиш тизими».
РНК экстракцияси учун тавсия этилган реактивлар: «MagSorbNA».