Нуклеин кислотасини ажратиб олиш учун мўлжалланган «MagSorbNA» реагентлар тўплами

Reaktiv tavsifi

"MagSorbNA" реактивлар тўплами биологик материалдан умумий РНК/ДНК ни кейинчалик ПЦР (ПЗР), тескари траскрипцияли ПЗР (ОТ-ПЦР) ёрдамида ўрганиш, шу жумладан клиник диагностика лабораторияларида, тиббий ва илмий-тадқиқот муассасаларида натижаларни реал вақт режимида аниқлаш учун мўлжалланган.
Ушбу реагентлар тўплами Вирусология илмий-тадқиқот институтининг референс-лабораториясида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизматида синовдан ўтқазилди. Синовлар бемор намуналарини ажиратиб олишни ва кейинчалик турли реагентлар тўпламлари билан амплификация қилишни ўз ичига олган. Тўпламлар ижобий хулосалар олди ва лаборатория амалиётида фойдаланиш учун тавсия этилди.
Таҳлил қилинадиган биоматериал: кўз шиллиқ пардаси, урогенитал йўллари, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг шиллиқ пардалари ажралмалари, эякулят, простата бези суюқлиги, қон плазмаси, сўлак, мия омурилик суюқлиги, плевра, синовиал ва амниотик суюқлиги, бронхоалвеоляр ювиш (лаваж) сувидан тайёрланган суртмалар ва қирқимлар.

Xususiyatlari

  • Сақлаш шароити : +2…+8°С
  • Яроқлик муддати : 12 ой
  • Текширувлар сони : 100
So'rov qoldiring

Batafsil tavsif

УСТУНЛИК ТОМОНЛАРИ

  • Ҳар хил амплификация учун мўлжалланган тупламлар билан мос келади.
  • 2 ажратиб олиш усули: магнитли штативда, центрифуга ёрдамида.
  • Оддий ва оператор учун қулай бўлган экстракция протоколи.
  • Тезкор ажратиб олиш жараёни: тахминан 20-30 дақиқа, таҳлил қилинган намуналар сонига қараб.
  • Экстракция жараёнида операцияларнинг минимал сони туфайли ўзаро ифлосланишнинг (зарарланишнинг) олдини олиш имкони.
  • Нуклеин кислоталарнинг минимал ёқотиш.